Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тарзида даромад олувчи солиқ тўловчилар бундай фаолиятни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ушбу моддага мувофиқ даромадларига солиқ солинадиган солиқ тўловчилар солиқни солиқ органининг ёзма хабарномаси асосида тўлайди.
илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи олаётган солиқ тўловчи даромадлар олиш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт ҳамда у ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, ҳақиқатда сарфланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириш ҳуқуқига эга, лекин чегирма олинган жами даромад суммасининг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларга қуйидагилар киради:
илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур материаллар сотиб олишга доир харажатлар;
фақат илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр қилиш, ижро этиш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш мақсадида фойдаланиладиган бино ва мол-мулк ижарасига доир харажатлар.
lex.uz’dagi asl matn395-modda. Муаллифлик ҳақи тарзида олинган даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Oddiy tilda
МУАЛЛИФЛИК ҲАҚИ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Нимани англадади
Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратган одамлар ўз асарларидан олган даромадларга махсус қоида бўйича солиқ солинади. Бу одамлар дўконда рўйхатдан ўтмасдан ҳам ижодий ишни қилиши мумкин. Солиқ органи ёзма хабарнома орқали солиқ тўловни сўраб юборади.
Кимга тегишли
Шеър, китоб, музика, расм ва бошқа ижодий асарлар яратувчи ва уларни сотувчи шахслар.
Аmalда
Ёзувчи ўз романи нашр қилиш учун қоғоз, чернила сотиб олди ва офис ижарасини тўлади. Бу харажатларни даромаддан чегириш мумкин, лекин чегирма жами даромадни 30 фоизидан кўп бўла олмайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.