Soliq kodeksi

389-modda. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби ва муддатлари

(389-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)

Солиқ агентлари ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт: 1) солиқ даври тугаганидан кейин ўттиз кун ичида — солиқ органларига тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклдаги маълумотномани; 2) ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай; Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган, ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга солиқ агентлари, ушбу алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ходимларига нисбатан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини — алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади. Якка тартибдаги тадбиркор бўлган солиқ агентлари, агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўзларининг ёлланма ходимларига оид мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини ўзи солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.