Soliq kodeksi

385-modda. Умумий қоидалар

(385-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Солиқ қуйидагилар томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади: 1) солиқ тўловчига даромад тўлайдиган солиқ агентлари томонидан; 2) солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда. Солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари солиқни ушбу Кодекснинг 397-моддасида белгиланган тартибда жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлашга ҳақли. Ушбу модданинг иккинчи қисмидаги қоидалар қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга татбиқ этилади: 3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларига; 4) «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектларига. Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ тўлаш тартибини қуйидагилар орқали танлашга ҳақли: 1) тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида танланган солиқ тўлаш тартибини кўрсатиш; 2) доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хати тақдим этиш. Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчи томонидан билдириш хати ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаслиги унинг айланмадан олинадиган солиқни тўлашга розилигини билдиради. Солиқ ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқ органи томонидан ҳам ҳисоблаб чиқарилиши мумкин. Ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланган жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.