Soliq kodeksi

361-modda. Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар

Солиқ солишда қуйидагилар ҳисобга олинмайди: 1) якка тартибдаги тадбиркорнинг унга мулк ҳуқуқи асосида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўювчи бошқа ашёвий ҳуқуқ туфайли тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши лозим бўлган даромадлари; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини тўлашга ўтгунига қадар айланмадан солиқни тўлаш даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.