Солиқ даврида якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур Кодекснинг ушбу моддасида ва 360-моддасининг саккизинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда солиқ солинадиган даромадларнинг ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиши шарт.
Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида солиқ солинадиган даромадларнинг ҳамда амалга оширилган товар операцияларининг ҳисобини юритиши шарт.
Қуйидагилар солиқ солинадиган даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларидир:
1) чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ солинадиган даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш китоби;
2) товар чеклари китоби.
Солиқ солинадиган даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Солиқ солинадиган даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси асосида якка тартибдаги тадбиркор солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Солиқ солинадиган даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорда охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида сақланади ҳамда уларга рақамлар қўйилган, ип ўтказиб боғланган ва тегишли солиқ органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
359-modda. Солиқ солинадиган даромадларни ва чегириладиган харажатларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
(359-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.