Soliq kodeksi

342-modda. Солиқни ҳисобга олиш

(342-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Чет давлатнинг қонунчилигига ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ ҳақиқатда тўланган (ушлаб қолинган) фойда солиғининг суммаси ёки ушбу чет давлатда олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқ Ўзбекистон Республикасида фойда солиғини тўлаш ҳисобидан солиқ тўловчида ушбу моддада белгиланган тартибда ва миқдорларда ҳисобга олиниши лозим. Фойда солиғи суммаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқни ҳисобга олиш бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади: 1) Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши лозим бўлган даромад бўйича; 2) Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома мавжуд бўлганда; 3) бундай солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда. Фойда солиғининг ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган (ушлаб қолинган), айнан ўхшаш турдаги солиқ ҳисобга олинадиган суммасининг миқдори солиқ тўловчи кўрсатилган даромад олиниши лозим бўлган (олинган) солиқ даври учун тўлаши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Чет давлат ваколатли органининг маълумотномаси ёки солиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тўланганлиги фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойда солиғи ёки айнан ўхшаш турдаги солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидаги таржимаси мавжуд бўлиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.