Soliq kodeksi

337-modda. Солиқ ставкалари

(337-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади: Т/рСолиқ тўловчиларСолиқ ставкалари, фоизларда1Банклар202Қуйидаги солиқ тўловчилар:полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;фаолиятининг асосий тури мобиль алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат бўлган203Ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари04Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар05Қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари07Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда209Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар010Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинадиган даромадлар010¹Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергиясини реализация қилишдан олинган фойда010²Юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинган фойда011Дивидендлар тарзидаги даромадлар512Қолган солиқ тўловчилар, бундан 1 — 11-бандларда кўрсатилганлар мустасно15 Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар фаолиятнинг барча турлари бўйича белгиланган солиқ ставкасини қўллайди. Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлидир. Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 59-моддасида белгиланган мезонларга риоя этмаган тақдирда, мазкур шартларга риоя этмаганлик рўй берган солиқ даврининг бошланишидан эътиборан ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини илгари ўтган солиқ даврлари учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этган ҳолда қўллайди. Қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари, башарти бўшатилаётган маблағлардан қонунчиликда белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлаш, ўз ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли тарзда фойдаланса, 2027 йилнинг 1 январига қадар 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллайди. Ўзида ишловчиларнинг умумий ўртача йиллик сонининг 3 фоизидан кўпроғи ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этадиган юридик шахслар учун солиқ ставкаси ушбу моддада белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг бир фоизи ҳисобидан камайтирилади. 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар (бундан ушбу модданинг ўн учинчи қисмида назарда тутилган солиқ тўловчилар мустасно) ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса, ҳақли. Бунда ушбу модда ўн учинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ базасини жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида соддалаштирилган тартибда аниқлашга ҳақли. Ушбу модданинг еттинчи ва ўн учинчи қисмларида назарда тутилган солиқ имтиёзи ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда ва (ёки) берилган солиқ имтиёзини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда, татбиқ этилмайди. Ушбу модда биринчи қисмининг 10¹-бандида назарда тутилган 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан уч йил мобайнида, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими билан қуёш панеллари ўрнатилганда эса — ушбу панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил мобайнида қўлланилади. Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган юқори технологияли ишлаб чиқаришга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этган солиқ тўловчиларга нисбатан ушбу модда биринчи қисмининг 10²-бандида назарда тутилган 0 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга, уларнинг юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига оид қисми бўйича қўлланилади. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган айрим солиқ тўловчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан оширилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин. 2026 йил 1 январдан бошлаб илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар — солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида солиқ тўлашдан (бундан дивиденд ва фоизли даромадлар мустасно) озод қилинади. Мазкур тартиб қайта ташкил этилган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.