Ҳисобот солиқ давридаги даромад (харажатлар) миқдорининг солиқ базасини аниқлашда илгари даромад (харажат) деб эътироф этилган сумма доирасида кўпайиши ёки камайиши тузатиш киритиш деб эътироф этилади.
Даромадлар ва харажатларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:
1) товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгартирилганда;
3) нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш қуйидагича амалга оширилади:
кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича — кафолат муддати доирасида;
суғурта мукофотлари бўйича — шартномани бекор қилиш пайтида;
бошқа ҳолларда — бир йиллик муддат доирасида.
Ушбу моддага мувофиқ даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (хизматни) сотувчи ушбу Кодекснинг 257-моддасида назарда тутилган тартибда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш мазкур ҳоллар содир бўлган солиқ даврида амалга оширилади.
Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш солиқ тўловчи солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтган тақдирда ҳам амалга оширилади, бундан тузатиш киритилаётган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш ҳоллари мустасно.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
332-modda. Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.