Soliq kodeksi

329-modda. Хеджирлаш операцияси бўйича солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари

Ушбу Кодекс 51-моддасининг биринчи қисми талаблари инобатга олинган ҳолда хеджирлаш операцияси амалга оширилганда солиқ базасини аниқлашда даромадлар (харажатлар) ҳисобга олинади, уни ҳисоблашда хеджирлаш объекти билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобга олинади. Банклар солиқ базасини уюшган бозорда муомалада бўлмаган ва асос активи чет эл валютасидан иборат бўлган, етказиб бериладиган муддатли битимга доир операциялар бўйича кўрилган зарарнинг суммасига камайтиришга ҳақли. Асос активлари фоизли ставкалардан иборат бўлган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операцияларни амалга оширишда, бундай воситаларнинг шартларида назарда тутилган фоиз ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, даромадларни (харажатларни) ҳисобга олиш ҳисобот (солиқ) даврининг сўнггида амалга оширилмайди. Бунда муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир тегишли операциялар бўйича даромад (харажат) деб, шу жумладан, фоизли ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ва бундай операцияларга доир шартномага мувофиқ олиниши (тўланиши) лозим бўлган даромадлар (харажатлар) эътироф этилади. Тегишли шартномада назарда тутилган тўловларнинг санаси бундай операциялар бўйича даромадларни (харажатларни) эътироф этиш санасидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.