Ушбу бўлим мақсадида корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олиш нархи ва корхонанинг мол-мулк комплекси сифатидаги соф активларининг қиймати (мажбуриятлар чегириб ташланган ҳолдаги активлар) ўртасидаги фарқ ушбу моддада белгиланган тартибда солиқ тўловчининг харажати (даромади) деб эътироф этилади. Мазкур фарқ топшириш далолатномаси асосида нархга устама (ижобий фарқ бўлганда) ёки нархдан сийлов бериш (салбий фарқ бўлганда) тарзида аниқланади.
Корхона ким ошди савдоларида хусусийлаштириш тартибида ёки танлов бўйича мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олинган тақдирда, харидор томонидан тўланадиган устама (олинадиган чегирма) миқдори харид нархи ва корхонанинг мол-мулк мажмуи сифатидаги баҳолаш (бошланғич) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Харидор томонидан тўланадиган устаманинг (олинаётган чегирманинг) суммаси солиқ солиш мақсадида қуйидаги тартибда ҳисобга олинади:
1) мол-мулк мажмуи сифатидаги корхона харидори томонидан тўланадиган устама харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан беш йил мобайнида бир меъёрда унинг харажатлари деб эътироф этилади;
2) мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонанинг харидори томонидан олинадиган сийлов харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган ойдаги даромади деб эътироф этилади.
Сотувчининг корхонани мол-мулк мажмуи сифатида реализация қилишдан кўрган зарари ушбу Кодекснинг 46-бобида белгиланган тартибда солиқ солиш мақсадларида сотувчи томонидан ҳисобга олинади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
323-modda. Корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олишда даромадларни ва харажатларни эътироф этишнинг ўзига хос хусусиятлари
(324-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.