Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкни (бундан чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкни қўшимча баҳолашда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қийматини пасайтиришда юзага келадиган курсдаги фарқ ушбу боб мақсадларида курсдаги ижобий фарқ деб эътироф этилади.
Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкнинг (бундан чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкнинг қийматини пасайтиришда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларни қўшимча баҳолашда юзага келадиган курсдаги фарқ ушбу боб мақсадларида курсдаги салбий фарқ деб эътироф этилади.
Кўрсатилган қийматни қўшимча баҳолаш ёки пасайтириш чет эл валютаси расмий курсининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан ўзгариши ёхуд чет эл валютаси (шартли пул бирликлари) курсининг қонунчиликда ёки тарафларнинг битимида белгиланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан ўзгариши муносабати билан амалга оширилган тақдирда, агар ушбу чет эл валютасида (шартли пул бирликларида) ифодаланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланиши лозим бўлган талабларнинг (мажбуриятларнинг) қиймати тегишинча тарафларнинг қонунчилигида ёки битимида белгиланган курс бўйича аниқланса, ушбу модда қоидалари қўлланилади.
Курсдаги ижобий фарқ жами даромад таркибига, курсдаги салбий фарқ — харажатлар таркибига киритилади.
Берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
320-modda. Курсдаги фарқларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
(320-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.