Soliq kodeksi

315-modda. Захира фондларини шакллантириш харажатлари

(315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек суғурта ташкилотлари қонунчилик талабларига мувофиқ захира фондларини ташкил этади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда, қуйидаги нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади: банклар томонидан — қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; нобанк кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари томонидан — қонунчиликда назарда тутилган нормалардан юқори бўлмаган миқдорда. Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари соф фойда ҳисобидан шакллантириладиган захира фондларини ташкил этиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ҳақиқий харажатлар, уларга нисбатан захира фонди шакллантирилган бўлса, ташкил этилган захира фонди суммаси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.