Soliq kodeksi

313-modda. Умидсиз қарзлар бўйича харажатлар

(313-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)

Ушбу модда мақсадларида, суднинг қарорига кўра, қарздорнинг банкрот деб топилганлиги, тугатиш, қарздор вафот этганлиги туфайли мажбуриятлар тугатилганлиги оқибатида ёки даъво муддати ўтганлиги оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган қарз умидсиз қарз деб эътироф этилади. Солиқ тўловчи олдинги ҳисобот (солиқ) даврларида солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган умидсиз қарзларни чегириб ташлашга ҳақли. Умидсиз қарзларни чегириб ташлашга фақат қарз ҳисобдан чиқарилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилган тақдирда йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.