Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олишни бошлашдан олдин геологик жиҳатдан ўрганиш, қидириш, фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир тайёргарлик ишлари учун амалга оширилган харажатлар, шу жумладан баҳолашга, жиҳозлашга доир харажатлар, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ чегириб ташланиши лозим бўлган бошқа харажатлар амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ташкил этади. Бунда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, бундай чиқимлар белгиланган нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади.
Конда фойдали қазилмаларни қазиб олиш даврида худди шу конда устки қатламни очиш ишлари бўйича қилинган харажатлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасига ва солиқ тўловчининг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатига мувофиқ руда жисмларининг босқичлари ёки таркибий қисмлари кесимидаги ҳажмларга мутаносиб равишда ҳисобланган амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ҳосил қилади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган харажатлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бошланган ёки устки қатламни очиш ишлари якунланган пайтдан эътиборан солиқ тўловчининг жами даромадидан амортизация ажратмалари тарзида чегириб ташланади.
Амортизация ажратмаларининг ҳар йилги суммаси ҳар ойда тенг улушларда, солиқ тўловчининг хоҳишига кўра белгиланадиган амортизация нормасини қўллаш йўли билан:
бироқ ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган амортизация қилинадиган актив гуруҳи бўйича тўпланган харажатлар суммасининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
бироқ ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган амортизация қилинадиган актив гуруҳи бўйича тўпланган харажатлар суммасининг 33 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади.
Номаҳсулдор қудуқ тугатилган ёхуд солиқ тўловчи ер қаъри участкасидаги ишларни иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги, геологик жиҳатдан истиқболсизлиги ёки бошқа сабабларга кўра тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, башарти ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи тўлиқ тугатилса, солиқ тўловчи бундай ҳуқуқ тугатилган ҳисобот (солиқ) даврида қилинган харажатлар суммасини чегириб ташлашга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
311-modda. Геологик жиҳатдан ўрганиш, қидириш ва табиий ресурсларни қазиб олишга доир тайёргарлик ишлари учун харажатлар
(311-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.