Soliq kodeksi

29-modda. Солиқ сири

(29-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар солиқ сирини ташкил этади, қуйидагилар бундан мустасно: 1) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар; 2) солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар; 3) солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар; 4) солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар; 5) тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар; 6) юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар; 7) ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар; 8) молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар. Солиқ сири давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, жалб этиладиган мутахассислар ва экспертлар томонидан ошкор этилиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Солиқ сирини ошкор этиш жумласига, хусусан, солиқ тўловчининг тижорат сирини (ишлаб чиқариш сирини) ташкил этувчи ва давлат органининг мансабдор шахсига, жалб этилган мутахассисга ёки экспертга улар ўз мажбуриятларини бажариши чоғида маълум бўлиб қолган ахборотдан фойдаланиш ёки уни бошқа шахсга бериш киради. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг солиқ органларига ёки бошқа тегишли органларига солиқ тўловчи тўғрисида сўралган маълумотларни тақдим этиш солиқ сирини ошкор этиш сирасига кирмайди. Давлат органларига келиб тушган солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар махсус сақлаш ва фойдаланиш режимига эга. Солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган мансабдор шахслар фойдаланиш ҳуқуқига эга. Солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг йўқотилиши ёки бундай маълумотларнинг ошкор этилиши қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу модданинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасарруфидаги, солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни киритадиган ва уларга ишлов берадиган ташкилотлар томонидан олинган маълумотларга, шунингдек мазкур ташкилотларнинг ходимларига нисбатан татбиқ этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.