Солиқ органлари:
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши;
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши;
солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар, ҳисобланган ва тўланган солиқлар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаши;
солиқ текширувларини ўтказишда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида маълумот бериши, шунингдек ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисида хабардор қилиши;
солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ўз вақтида эълон қилиши;
солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонунчиликни ижро этишида ёрдам бериши, солиқ тўғрисидаги қонунчилик нормаларини ва солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини тушунтириши;
солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактларини таҳлил қилиши ва баҳолаши, солиққа оид ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифларни тегишли давлат органларига киритиши;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга доир узоқ муддатли ва жорий дастурларни ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;
солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни ўрганиши;
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан пул маблағларининг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиши;
масалани ҳал этиш солиқ органлари ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳолларда солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фактлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириши;
ўз ваколатлари доирасида валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиши;
солиқ сирига риоя этиши ва унинг сақланишини таъминлаши;
солиқ тўловчининг талабига биноан солиқларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятининг бажарилиши юзасидан солиштирма далолатнома тузиши;
ушбу Кодексга мувофиқ солиқ қарзи суммасини сўзсиз ундириши;
юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларини ҳисобга олиши, уларга солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини бериши ҳамда бу ҳақда статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расмий равишда маълум қилиши;
солиқ тўловчининг талабига биноан унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотномани бериши;
солиқ тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ёзма тушунтиришларига амал қилиши шарт.
Солиқ органларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn27-modda. Солиқ органларининг мажбуриятлари
(27-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Нимани англадади
Солиқ органлари давлатнинг махсус органлари бўлиб, уларнинг асосий вазифаси солиқларни тўғри ҳисоблаш, йиғиш ва назорат қилишдир. Уларнинг мажбуриятлари — бу қонун билан белгиланган ишларни бажариш зарурияти. Солиқ органлари одамларга ёрдам бериши, уларни қонун тўғрисида маълумот бериши ҳамда солиқ қарзини ундириши керак.
Кимга тегишли
Бу мажбуриятлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси ва унинг барча филиаллари ва ходимларига тегишли.
Аmalда
Агар сиз солиқ органларида ўзингизнинг солиқ мажбуриятини бажарганингизни тасдиқловчи маълумотнома керак бўлса, солиқ органлари сизга бўйсундириш керак. Ёки солиқ органлари сизни қонун бўйича ўйлаб-тасаввур қилмаган солиқ тўлашга мажбур қилса, сиз шикоят қилишингиз мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.