Soliq kodeksi

26-modda. Солиқ органларининг ҳуқуқлари

(26-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Солиқ органлари қуйидагиларга ҳақли: солиқ тўловчилардан ва учинчи шахслардан солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни (ахборотни), шу жумладан электрон тарзда тақдим этишини талаб қилиш; ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ текширувлари ва бошқа солиқ назорати тадбирларини ўтказиш; ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечириш; мол-мулкни инвентаризация қилиш ва бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг назорат ўлчовларини ўтказиш; қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кассани ва товар-моддий бойликлар ҳамда ҳужжатлар сақланадиган жойларни икки кундан ортиқ бўлмаган муддатга, икки кундан ортиқ муддатга эса, суд қарори бўйича муҳрлаш; солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни ва электрон ахборот жисмларини олиб қўйиш; фото- ва видеотасвирга тушириш, тушунтиришлар ҳамда бошқа маълумотларни олиш; таржимонни, экспертни жалб этиш ва экспертиза тайинлаш; солиқ тўловчи ҳисоб ҳужжатларини йўқотган ёки йўқ қилган ҳолларда солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлаш; ўзаро келишув асосида солиқ мониторингида иштирок этаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқларни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши юзасидан солиқ мониторингини ўтказиш; солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўриш; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва молиявий санкциялар қўллаш; солиқ ҳуқуқбузарликларининг аниқланган ҳолатлари бўйича товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини давлат даромадига ўтказиш суд тартибида амалга оширилади; солиқ тўловчиларга нисбатан улар томонидан ноқонуний олинган маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисида судларга даъволар киритиш; ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинишини талаб қилиш; солиқ тўловчиларни ва солиқ агентларини ёзма билдириш асосида солиқ органларига улар томонидан солиқларни тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) юзасидан ёки солиқ текшируви билан боғлиқ равишда, шунингдек улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳолларда тушунтиришлар беришга чақириш; ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва уларнинг мол-мулкини хатлаб қўйиш; солиқ тўловчилар ва уларнинг вакилларидан, солиқ агентларидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини бартараф этишни талаб қилиш ҳамда ушбу талабларнинг бажарилишини назорат қилиш; ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятларнинг банклар томонидан бажарилишини назорат қилиш. Солиқ органлари қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.