Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат мол-мулки ижарага берилганда, давлат мулкини ижарага бериш бўйича ваколатли орган солиқ агенти деб эътироф этилади. Бундай ҳолларда солиқ базаси бундай мол-мулкнинг солиқ ҳисобга олинган ҳолдаги ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида солиқ агенти томонидан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат мол-мулки реализация қилинганда (берилганда) солиқ базаси солиқ агенти томонидан аниқланади. Бундай ҳолларда ушбу мол-мулкнинг харидорлари (уни олувчилар) солиқ агенти деб эътироф этилади, бундан якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар мустасно. Бундай ҳолларда солиқ базаси сотиб олинаётган (олинаётган) давлат мол-мулкининг солиқ ҳисобга олинмасдан шартномада белгиланган қиймати миқдорида солиқ агенти томонидан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мусодара қилинган мол-мулк, суднинг қарорига биноан реализация қилинадиган мол-мулк, эгасиз қимматликлар, хазиналар ва сотиб олинган қимматликлар, шунингдек мерос олиш ҳуқуқи асосида давлатга ўтказилган қимматликлар реализация қилинган тақдирда, солиқ базаси ушбу мол-мулкни (қимматликларни) акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар учун) ва солиқни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан олинган даромад суммаси сифатида солиқ агенти томонидан аниқланади. Бундай ҳолларда ушбу мол-мулкни реализация қилишни амалга оширишга ваколатли бўлган орган, ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор солиқ агенти деб эътироф этилади.
Солиқ базаси ушбу моддада назарда тутилган ҳар бир операцияни амалга ошириш чоғида солиқ агентлари томонидан алоҳида аниқланади.
Ушбу моддага мувофиқ солиқ агенти деб эътироф этиладиган шахслар солиқ тўловчидан тегишли солиқ суммасини, у солиқ тўловчи эканлигидан ёки солиқ тўловчи эмаслигидан қатъи назар, ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт.
Ушбу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 243-моддаси биринчи қисмининг 26¹-бандида назарда тутилган товарларни реализация қилишда қўлланилмайди.
Ушбу моддага мувофиқ солиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати харидорга тўланган солиқ суммасини ушбу Кодекснинг 37-бобига мувофиқ ҳисобга олиш ҳуқуқини беради.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
256-modda. Давлат мол-мулки билан операциялар амалга оширилганда солиқ агентлари томонидан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
(256-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.