Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базаси қуйидагиларни қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ушбу товарларнинг қиймати сифатида аниқланади:
1) товарларнинг божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматини;
2) товарлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганда тўланиши лозим бўлган акциз солиғи ва божхона божини.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан илгари олиб чиқилган товарларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари ушбу ҳудудга олиб кирилаётганда солиқ базаси бундай қайта ишлашнинг қиймати сифатида аниқланади.
Солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган бир номдаги, турдаги ва маркадаги товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида аниқланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг бир туркуми таркибида бир вақтнинг ўзида ҳам акциз тўланадиган, ҳам акциз тўланмайдиган товарлар мавжуд бўлса, солиқ базаси мазкур товарларнинг ҳар бир гуруҳига нисбатан алоҳида аниқланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар туркуми таркибида божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан илгари олиб чиқилган товарларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари мавжуд бўлса, солиқ базаси худди шундай тартибда аниқланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
254-modda. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базасини аниқлаш тартиби
(254-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.