Йўловчиларни, багажни, юкларни ёки почтани темир йўл, автомобиль, ҳаво ёки дарё транспортида ташишлар амалга оширилганда солиқ базаси солиқни қўшмаган ҳолдаги ташиш қиймати сифатида аниқланади.
Имтиёзли тарифлар бўйича йўл ҳужжатлари реализация қилинганда солиқ базаси ушбу имтиёзли тарифлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Сафар бошлангунига қадар харидорларга ишлатилмаган йўл ҳужжатлари учун пуллар қайтарилган тақдирда, қайтарилиши лозим бўлган суммага солиқнинг барча суммаси киритилади.
Сафар тугатилганлиги сабабли йўл давомида йўловчиларга йўл ҳужжатлари қайтарилган тақдирда, қайтарилиши лозим бўлган суммага йўловчилар юриши керак бўлган қолган масофага тегишли миқдордаги солиқ суммаси киритилади. Бундай ҳолда солиқ базасини аниқлашда йўловчиларга ҳақиқатда қайтарилган суммалар ҳисобга олинмайди.
lex.uz’dagi asl matn252-modda. Транспортда ташишни амалга оширишда солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Транспортда одамлар, багаж ёки юк ташигенда солиқ базасини (қайси сумма асосида солиқ ҳисобланишини) аниқлашнинг махсус қоидалари. Солиқ базаси ташиш нархидан ҳисобланади, лекин арзон нарх (имтиёзли тариф) бўлса, шу нарх асосида ҳисобланади.
KIMGA TEGISHLI
Йўловчи ташиш, юк ташиш ва почта ташиш сервисини берадиган барча транспорт компанияларига.
AMALDA
Агар сиз поезда билетини 500 минг сўм нархида сотиб олсаңиз, лекин сафарни бошламасдан билетни қайтарсаңиз, компания сизга 500 минг сўм қайтарса, солиқ базаси 500 минг сўм бўлади ва компания бутун солиқни қайтарилган суммадан ҳисоблаши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.