Комитентнинг (ишонч билдирувчининг) топшириғига кўра комитентга (ишонч билдирувчига) тегишли бўлган товарлар реализация қилинган тақдирда, воситачилик (топшириқ) шартномасининг шартларига мувофиқ бўлган шартлар асосида воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича комитент (ишонч билдирувчи) бундай учинчи шахсга хизматлар кўрсатганда солиқ базаси қуйидагича аниқланади:
1) воситачининг (ишончли вакилнинг) солиқ базаси – унинг солиқни ўз ичига оладиган воситачилик ҳақи миқдорида;
2) комитентнинг (ишонч билдирувчининг) солиқ базаси – комитентнинг (ишонч билдирувчининг) топшириғига кўра воситачи (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган товарларнинг қиймати, шунингдек солиқни киритмаган ҳолда воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича комитент (ишонч билдирувчи) бундай учинчи шахсга кўрсатган хизматларнинг қиймати миқдорида.
Солиқ солишдан озод этиш солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш билан боғлиқ бўлган воситачилик (топшириқ), транспорт экспедицияси шартномалари асосида хизматлар кўрсатишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Воситачилик (топшириқ) шартномаси шартларига мувофиқ бўлган шартлар асосида комитент (ишонч билдирувчи) учун унинг топшириғига кўра олинган товарлар воситачи (ишончли вакил) томонидан комитентга (ишонч билдирувчига) берилган тақдирда, учинчи шахс томонидан воситачи (ишончли вакил) билан тузилган битим бўйича бундай учинчи шахс комитент (ишонч билдирувчи) учун хизматлар кўрсатганда воситачининг (ишончли вакилнинг) солиқ базаси унинг солиқни ўз ичига оладиган воситачилик ҳақи миқдорида аниқланади.
Транспорт экспедицияси шартномасида белгиланган, транспорт экспедицияси шартномаси бўйича мижоз бўлган тараф учун ташувчи ва (ёки) бошқа етказиб берувчилар томонидан хизматлар кўрсатилган тақдирда, экспедиторнинг солиқ базаси транспорт экспедицияси шартномасида назарда тутилган, унинг солиқни ўз ичига оладиган ҳақи миқдорида аниқланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
250-modda. Воситачилик (топшириқ), транспорт экспедицияси шартномалари бўйича операциялар амалга оширилганда солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.