Қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш солиқ солишдан озод этилади:
1) жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонунчиликда тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар;
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кирилаётган товарлар;
3) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда — бошқа ташкилотлар ва шахслар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар;
4) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
5) қонунчиликка мувофиқ алоҳида қимматга эга маданий мерос объектлари жамоасига киритилган, давлат маданият муассасалари томонидан олинган ёки улар томонидан совғага олинган маданий қимматликлар. Ушбу солиқ солишдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг тегишли тасдиқномаси мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади;
6) ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар;
7) халқаро китоб алмашинуви бўйича давлат кутубхоналари ва музейлари томонидан олинадиган босма нашрларнинг барча турлари, шунингдек халқаро нотижорат алмашинувини амалга ошириш мақсадида ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари томонидан олиб кириладиган кинематография асарлари;
8) миллий валюта ва чет эл валютаси, қонуний тўлов воситалари бўлган банкнотлар (бундан коллекциялаш учун мўлжалланганлари мустасно), шунингдек қимматли қоғозлар;
9) халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олиб кириладиган товарлар, агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса;
10) махсус ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари;
10¹) махсус ваколатли давлат органи томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
246-modda. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш
(246-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.