Soliq kodeksi

238-modda. Солиқ солиш объекти

Қуйидагилар солиқ солиш объектидир: 1) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма; 2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш. Фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани бундай доимий муассасанинг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди: 1) якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкни реализация қилиш; 2) юридик шахс қайта ташкил этилаётганда унинг мол-мулкини ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) ўтказиш; 3) ишончли бошқарувнинг муассиси томонидан мол-мулкни ишончли бошқарувчига бериш ва ишончли бошқарув шартномасининг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, ишончли бошқарувчининг ўзи ишончли бошқарувга берилган мол-мулкни қайтариши; 4) миллий валюта ёки чет эл валютаси муомаласи билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш (бундан нумизматика мақсадлари мустасно).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.