Soliq kodeksi

23-modda. Солиқ агентлари

(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига солиқларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ва бюджет тизимига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади. Солиқ агентлари, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчилар каби ҳуқуқларга эга бўлади. Солиқ агентлари: солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ҳамда бюджет тизимига ўтказиши; солиқ органларига солиқни ушлаб қолиш имконияти йўқлиги ва солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммаси тўғрисида бундай ҳолатлар солиқ агентига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида ёзма равишда ёки электрон шаклда хабар қилиши; ҳисобланган ва тўланган даромадларнинг, ҳисоблаб чиқарилган, ушлаб қолинган ва бюджет тизимига ўтказилган солиқларнинг ҳисобини ҳар бир солиқ тўловчи бўйича алоҳида юритиши; солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, ушлаб қолиниши ва ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиши; солиқ ҳисоботларининг ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг ушбу Кодекснинг 88-моддасида назар тутилган даъво муддати мобайнида бут сақланишини таъминлаши шарт. Солиқ агентларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.