Назорат-касса техникасининг, ҳисоб-китоб терминалларининг, электрон тўлов тизимларининг ва (ёки) тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган махсус QR-кодларнинг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари, электрон тўлов тизимлари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган махсус QR-кодлар орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик, —
беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик, —
етти миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан ёки тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларидан рўйхатдан ўтган бошқа солиқ тўловчиларга тегишли бўлган махсус QR-коддан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, —
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик, —
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
221-modda. Назорат-касса техникасининг, ҳисоб-китоб терминалларининг, электрон тўлов тизимларининг ва тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган махсус QR-кодларнинг қўлланилиш тартибини бузиш
(221-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.