Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно қиладиган ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) солиққа оид ҳуқуқбузарлик белгилари бўлган қилмишнинг табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида содир этилганлиги. Мазкур ҳолатлар ҳаммага маълум фактларнинг мавжудлиги, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлар ва исботлаш учун махсус воситалар талаб этилмайдиган бошқа усуллар билан аниқланади;
2) солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган қилмиш бундай қилмиш содир этилган пайтда касаллик оқибатида ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган солиқ тўловчи — жисмоний шахс томонидан содир этилганда. Мазкур ҳолатлар мазмуни, моҳияти ва санаси бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган ўша солиқ даврига тааллуқли бўлган ҳужжатларни солиқ органига тақдим этиш орқали исботланади;
3) солиқ органининг ёки бошқа ваколатли органнинг (ушбу орган мансабдор шахсининг) солиқни (йиғимни) ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби тўғрисида ёки солиқ тўғрисидаги қонунчилик қўлланилишининг бошқа масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига (йиғим тўловчига, солиқ агентига) ёхуд номаълум доирадаги шахсларга берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан бажарилганда. Мазкур ҳолатлар ушбу органнинг тегишли ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда белгиланади, ушбу ҳужжат маъноси ва мазмунига кўра, бундай ҳужжат қабул қилинган санадан қатъи назар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик юз берган солиқ даврига тааллуқли бўлади;
4) солиқ мониторингини ўтказиш даврида солиқ органининг солиқ тўловчига (йиғим тўловчига, солиқ агентига) юборилган асослантирилган фикри солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан бажарилганда.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3 ва 4-бандлари қоидалари, агар солиқ органининг ёзма тушунтиришлари ёки асослантирилган фикри солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан тақдим этилган тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри ахборотга асосланган бўлса, қўлланилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганида шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгар бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
215-modda. Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно қилувчи ҳолатлар
(215-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.