Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун ушбу Кодексда назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айни бир ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Агар жисмоний шахс томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, бу ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади.
Юридик шахснинг солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун жавобгарликка тортилишига мазкур ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги факти солиқ органининг кучга кирган қарорида аниқланганлиги асос бўлади.
Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши уни тўланиши керак бўлган солиқлар (йиғимлар) ва пеняларнинг суммаларини тўлаш (ўтказиш) мажбуриятидан озод этмайди.
Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор эмаслигини исботлаши шарт эмас.
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик факти ва шахснинг уни содир этишда айбдорлиги тўғрисида далолат берувчи ҳолатларни исботлаш мажбурияти солиқ органларининг ёки бундай ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ваколатли органларнинг зиммасига юклатилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
212-modda. Жавобгарликка тортишнинг умумий шартлари
(212-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.