Ўзининг молиявий ҳисоботи маълумотларига кўра молия йилида пассив фаолиятдан олинган даромадларининг улуши кўрсатилган давр учун даромадларининг умумий суммасида 20 фоиздан кўп бўлмаган миқдорни ташкил этган чет эл юридик шахси ушбу Кодекснинг мақсадида актив чет эл компанияси деб эътироф этилади.
Устав фондида (устав капиталида) Ўзбекистон Республикаси юридик шахси бўлган назорат қилувчи шахснинг бевосита иштирок этиш улуши кетма-кет келадиган камида уч юз олтмиш беш календарь кун ичида камида 75 фоизни ташкил этган чет эл юридик шахси ушбу Кодекснинг мақсадида чет эл холдинг компанияси деб эътироф этилади.
Агар чет эл холдинг компаниясига нисбатан қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинса, ушбу чет эл холдинг компанияси ушбу Кодекснинг мақсадида актив чет эл холдинг компанияси деб эътироф этилади:
1) унинг пассив фаолиятдан олинган даромадларининг (бундан актив чет эл компаниясидан олинган дивидендлар мустасно) улуши молия йилида молиявий ҳисобот маълумотларига кўра ўз даромадлари умумий суммасининг 5 фоизидан ошмаса;
2) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган улушни ҳисоб-китоб қилишда дивидендлари пассив фаолиятдан олинган даромадлар таркибидан чиқариладиган ҳар бир актив чет эл компаниясининг устав фондида (устав капиталида) унинг бевосита иштирок этиш улуши кетма-кет келадиган камида уч юз олтмиш беш календарь кун ичида камида 50 фоизни ташкил этса.
Ушбу модданинг мақсадида молия йили деганда, чет эл юридик шахси ташкил этилган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ молиявий ҳисобот тузиладиган вақт даври молиявий йил, унинг молиявий ҳисоботи деганда эса ушбу юридик шахснинг консолидация қилинмаган молиявий ҳисоботи тушунилади.
Қайси фаолият турини амалга оширишдан олинган даромад солиқ солиш мақсадида пассив фаолиятдан олинган даромад деб қаралиши ушбу Кодекснинг 206-моддасига мувофиқ аниқланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
205-modda. Актив чет эл компаниялари ва актив чет эл холдинг компаниялари
(205-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.