Soliq kodeksi

201-modda. Нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тугатиш тартиби

(201-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Нархни белгилаш тўғрисидаги битим унинг амал қилиш муддати ўтганидан кейин тугатилади ёки ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Солиқ тўловчи нархни белгилаш тўғрисидаги битимни унинг амал қилиши муддати давомида солиқларнинг тўлиқ тўланмаслигини келтириб чиқарган ҳолда бузган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига кўра ушбу битим муддатидан олдин тугатилади. Нархни белгилаш тўғрисидаги битим тарафларнинг келишувига ёки суднинг қарорига кўра ҳам муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тугатиш ҳақидаги қарори солиқ тўловчига (унинг вакилига) ундан тилхат олинган ҳолда топширилади ёки унга қарор олинган сана тўғрисида далолат берувчи бошқа усул билан берилади ёхуд солиқ тўловчига тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида почта орқали буюртма хат билан юборилади. Солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилган қарор ушбу буюртма хат юборилган кундан эътиборан беш кун ўтгач олинган деб ҳисобланади. Солиқ тўловчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тугатиш ҳақидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.