Ушбу Кодекс мақсадида таққосланадиган битимлар, агар улар таҳлил этиладиган битимлар билан бир хил тижоратга оид ва (ёки) молиявий шартларда тузиладиган бўлса, таҳлил этиладиган битим билан таққосланадиган битим деб эътироф этилади.
Агар таққосланадиган битимларнинг тижорат ва (ёки) молиявий шартлари таҳлил этиладиган битимнинг шартларидан фарқ қилса, бундай битимлар, агар таҳлил этиладиган ва таққосланадиган битимларнинг мазкур шартлари ўртасидаги фарқлар уларнинг натижаларига жиддий таъсир кўрсатмаса, таҳлил этиладиган битим билан таққосланадиган битимлар деб эътироф этилиши мумкин. Агар ушбу битимларнинг шартларидаги фарқларнинг бу битимлар шартларига ва (ёки) натижаларига доир тегишли тузатишларни солиқ солиш мақсадида қўллаш ёрдамида ҳисобга олиниши мумкин бўлса, бундай битимлар ҳам таҳлил этиладиган битим билан таққосланадиган битимлар деб эътироф этилиши мумкин.
Битимларнинг таққосланишини аниқлашда, шунингдек битимларнинг тижоратга оид ва (ёки) молиявий шартларини тузатишларни амалга ошириш учун таҳлил этиладиган ҳамда таққосланадиган битимларнинг мустақил шахслар ўртасидаги битимларнинг тижоратга оид ва (ёки) молиявий шартларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий тавсифларининг таҳлили ўтказилади. Бундай таҳлил ушбу Кодекснинг 184-моддасига мувофиқ ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
183-modda. Битимларнинг тижорат ва молиявий шартларини таққослаш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.