Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Кодекснинг 174-моддаси ўн бешинчи қисмига мувофиқ солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва материаллар олинганидан кейин ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш ташаббуси билан чиқади.
Ўзаро келишув тартиб-таомили асослантирилган фикрни тузган солиқ органи ва эътирозларни тақдим этган юридик шахс (унинг вакили) иштирокида, солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва бошқа материаллар олинган кундан эътиборан бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) томонидан ўтказилади.
Ўзаро келишув тартиб-таомили натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси асослантирилган фикр ўзгартирилганлиги ёки ўзгаришсиз қолдирилганлиги тўғрисида юридик шахсни хабардор қилади.
Асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришномани Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) имзолайди.
Билдиришнома у тузилган кундан эътиборан уч кун ичида юридик шахсга берилади ёки юборилади.
Асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида юридик шахс асослантирилган фикрни тузган солиқ органини асослантирилган фикрга рози эканлиги (рози эмаслиги) ҳақида мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) илова қилган ҳолда хабардор қилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
175-modda. Ўзаро келишув тартиб-таомили
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.