Солиқ аудити, сайёр солиқ текшируви ёки қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилган тафтиш натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ушбу Кодекснинг 158 ва 159-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. Мазкур кўриб чиқиш тартиби ушбу Кодекснинг 223 ёки 224-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган, солиқ текшируви ва (ёки) солиқ назоратининг бошқа тадбирлари натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, агар ушбу Кодекснинг 159¹-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 165 ва 166-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Солиқ органларининг мансабдор шахслари томонидан ушбу Кодексда белгиланган талабларга риоя этмаслик юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб-таомилининг муҳим шартларини бузиш юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва (ёки) солиқ суммаларини қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш учун асос бўлади. Бундай муҳим шартлар жумласига ўзига нисбатан солиқ текшируви ўтказилган шахснинг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали иштирок этиш имкониятини таъминлаш ҳамда солиқ тўловчининг тушунтиришлар бериш имконини таъминлаш киради.
Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб-таомилининг бошқача бузилишлари ҳам, агар бундай қоидабузарликлар солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ғайриқонуний қарор қабул қилишга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn157-modda. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби
(157-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Oddiy tilda
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ҚАРОРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Нимани англадади
Солиқ органлари текшируви натижасида солиқ тўловчи қилган хатолик ёки қоида бузилишини аниқласа, бу хақда махсус қарор чиқаради. Бу қарор кўриб чиқилиши керак — яъни текшириш материаллари ўрганилади, солиқ тўловчи ўзини ҳимоя қилиш имконини олади ва сўнг юқори орган ёки суд қарорнинг тўғрилигини текширади.
Кимга тегишли
Бу қоида солиқ органларининг барча қарорларига, шунингдек солиқ тўловчиларга қўлланилади.
Аmalда
Компания солиқ органи томонидан текширилди ва 100 миллион сўм солиқ қўшиб ҳисоблаш қарори чиқарилди. Компания раҳбари ўзи берган ҳужжатларни қайта кўриб чиқишни сўраши мумкин ва юқори солиқ органи ёки суд қарорнинг тўғрилигини текширади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.