Солиқ назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахс кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин.
Гувоҳнинг кўрсатмалари баённомага киритилади.
Гувоҳ сифатида қуйидаги шахслар жалб этилиши мумкин эмас:
ўзининг жисмоний ёки руҳий нуқсонлари сабабли солиқ назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўғри идрок этишга қодир бўлмаган шахслар;
ўз касбий мажбуриятларини бажариши муносабати билан солиқ назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ва ушбу шахсларнинг касбий сирига тааллуқли бўлган ахборотни олган шахслар. Чунончи, бундай шахслар жумласига — адвокат, аудитор, солиқ маслаҳатчиси ва медиатор киради.
Гувоҳнинг кўрсатмалари, агар у касаллиги, кексалиги, ногиронлиги туфайли солиқ органига кела олмаса, у турган жойда олиниши мумкин.
Кўрсатмалар олишдан аввал солиқ органининг мансабдор шахси гувоҳни кўрсатмалар беришни рад этганлик ёки бундан бош тортганлик ёхуд била туриб ёлғон кўрсатмалар берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради, бу ҳақда баённомага гувоҳнинг имзоси билан тасдиқланадиган белги киритилади.
Солиқ органига гувоҳ сифатида чақирилган ходимлар учун солиқ органига келганлиги сабабли ишда бўлмаган вақт учун асосий иш жойидаги ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
149-modda. Гувоҳнинг иштироки
(149-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.