Солиқ органининг солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари текширувнинг тўлиқлиги учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида текширилаётган шахснинг ҳудудлари ва биноларини, шунингдек ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечиришни амалга оширишга ҳақли.
Агар ҳужжатлар ва буюмлар солиқ органининг мансабдор шахси томонидан солиқ назоратини амалга ошириш юзасидан илгари бажарилган ҳаракатлар натижасида ёки ушбу буюмлар эгаси уларни кўздан кечиришни амалга оширишга рози бўлган тақдирда олинган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ҳолларда ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечиришга йўл қўйилади.
Кўздан кечириш видеотасвирга олинган ҳолда амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади.
Кўздан кечириш ўтказилаётганда текширилаётган шахс ёки унинг вакили, шунингдек мутахассислар иштирок этишга ҳақлидир.
Зарур бўлган ҳолларда, кўздан кечириш чоғида фотосуратга олиш ва видеоёзувга тушириш амалга оширилади, ҳужжатлардан кўчирма нусхалар олинади ёки кўздан кечириш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар бажарилади.
Кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
lex.uz’dagi asl matn145-modda. Ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш
(145-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГLATADI
Солиқ органи ходимлари шахс ёки жисмоний шахсни текшираётганда уларнинг жойлари, биноларини, ҳужжатлари ва нарсаларини кўриб чиқиши мумкин. Бу текширув солиқ қонунларига амал қилинаётганини текшириш учун зарур. Кўздан кечириш видеога олинади ёки гувоҳлар иштирокида амалга оширилади.
КИМГА TEGISHLI
Бу ҳуқуқ солиқ органининг мансабдор шахсларига берилган.
AMALDA
Сотув дўконини текшираётганда солиқ инспектори товарлар жойлашувини, касса аппаратини ва ҳисоб-китобларни кўриб чиқади. Бунда дўконнинг эгаси ёки унинг вакили иштирок этиши мумкин. Текширув видеога олинади ва баённома тузилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.