Ушбу Кодекснинг мақсадлари учун солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари деганда солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган тартибда органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан юборилган маълумотлар тушунилади.
Юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради, хусусан:
1) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
2) тўлиқ ва қисқартирилган номи;
3) жойлашган ери (почта манзили);
4) ташкилий-ҳуқуқий шакли;
5) давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами;
6) устав фондининг (устав капиталининг) миқдори — тижорат ташкилотлари учун;
7) алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар;
8) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби — тижорат ташкилотлари учун.
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсга доир маълумотлари киритилади:
1) фамилияси, исми, отасининг исми;
2) фуқаролиги;
3) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
4) паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи;
5) яшаш жойи (манзили).
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳисоб маълумотлари таркибига ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:
1) давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами;
2) фаолият тури;
3) фаолият амалга ошириладиган жой.
Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, солиқ тўловчилар томонидан уларни тасдиқлаш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш тартиби, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
132-modda. Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари
(132-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.