Шаҳарсозлик кодекси

9-modda. Фуқароларининг қулай ҳаёт фаолияти муҳитига бўлган ҳуқуқи

Ҳар бир фуқаро қулай ҳаёт фаолияти муҳитига бўлган ҳуқуққа эга. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитига бўлган ҳуқуқи: шаҳарсозлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш; ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш; фуқароларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этиши; қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини сертификатлаштириш; шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назорати; шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида фуқароларга етказилган ҳамда уларнинг ҳаёт фаолияти муҳити ёмонлашишига сабаб бўлган зарарларни компенсация қилиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш орқали таъминланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.