Шаҳарсозлик кодекси

83-modda. Шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш

(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 83-модданинг учинчи қисмининг чиқарилиш санаси 2025 йил 8 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)

Шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш бюджет тизими бюджетларининг маблағлари, буюртмачиларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришда улушли иштирок этиши, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш қуйидаги ҳолларда бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади: ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда, комплекс муҳандислик қидирувларини ўтказишда, микросейсмик ҳудудлаштириш хариталарини тузишда ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда; шаҳарсозлик фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда; фавқулодда экологик вазиятлар ва экологик фалокат зоналарини, тарихий манзилгоҳларни, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришнинг белгиланган мақсадли умумдавлат дастурларини, бошқа мақсадли умумдавлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, шунингдек давлат шаҳарсозлик кадастрини юритишда. Агар ҳудудни шаҳарсозлик жиҳатидан ўзлаштириш давлат манфаатларига, икки ва ундан ортиқ вилоятнинг манфаатларига ёки аҳоли пунктлари гуруҳларининг манфаатларига дахлдор бўлса, бюджет маблағларидан бошқа шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йилги қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантиришда аҳоли пунктлари бош режаларининг ишлаб чиқилишини, комплекс муҳандислик қидирувлари ўтказилишини, аҳоли пунктларини микросейсмик ҳудудлаштириш хариталарини, табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий комплекс тарҳларини тузишни, жорий қуриш устидан муаллифлик назорати ҳамда аҳоли пунктлари бош режаларининг амалга оширилиши мониторинги ишлаб чиқувчилар томонидан ўтказилишини, шаҳарсозлик ҳужжатлари келишиб олиниши ва экспертизадан ўтказилишини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.