Шаҳарсозлик кодекси

67-modda. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари

Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари ҳаво, темир йўл, автомобиль, дарё транспорти ва қувур орқали етказиб бериш транспорти, алоқа иншоотлари ҳамда коммуникацияларини ва муҳандислик ускуналарини жойлаштириш ҳамда уларнинг ишлаб туриши учун мўлжалланган. Қулай ҳаёт фаолияти муҳитига транспорт, алоқа иншоотлари, коммуникациялари ҳамда муҳандислик ускуналари зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш бундай объектлардан то турар жойлар, ижтимоий-амалий, рекреация зоналари ҳудудларига қадар зарур масофа бўлишига, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, қуришнинг махсус нормативлари ҳамда қоидалари талабларига риоя этилиши орқали таъминланади. Транспорт, алоқа иншоотлари ва коммуникацияларининг, муҳандислик ускуналарининг ер участкалари, шунингдек уларнинг санитария-муҳофаза зоналари чегараларидаги ҳудудлар ушбу ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар томонидан ободонлаштирилиши лозим. Фойдаланилиши фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига тўғридан-тўғри зарарли таъсир кўрсатадиган транспорт, алоқа иншоотлари ва коммуникацияларини ҳамда муҳандислик ускуналарини аҳоли пунктлари доирасида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.