Шаҳарсозлик кодекси

63-modda. Аҳоли пунктларининг ҳудудий зоналари

(63-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Аҳоли пунктларининг ҳудудларида қуйидаги ҳудудий зоналар белгиланиши мумкин: турар жой зоналари; ижтимоий-амалий зоналар; ишлаб чиқариш зоналари; муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари; рекреация зоналари; қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар; махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар; ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудлар зоналари; шаҳар атрофи зоналари. Маҳаллий шароитларга мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари бошқа ҳудудий зоналарни белгилаши, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда уларга ер участкаларини ҳамда бошқа объектларни киритиши мумкин. Аҳоли пунктлари ҳудудий зоналарининг чегаралари қизил чизиқлар, табиий объектларнинг табиий чегаралари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари чегаралари инобатга олинган ҳолда белгиланади. Ҳар бир ҳудудий зона учун шаҳарсозлик регламенти билан белгиланган ҳуқуқий режим унда жойлашган барча ер участкаларига, биноларга, иншоотларга ва уларнинг мажмуаларига нисбатан бир хил қўлланилади. Чегараларида шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ҳудудий зоналарда айрим биноларни, иншоотларни ҳамда уларнинг мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришга нисбатан қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.