Шаҳарсозлик кодекси

61-modda. Қуриш қоидалари

Қуриш қоидалари тегишли ҳудудларда ва аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Қуриш қоидалари энергияни тежовчи, экологик хавфсиз, ижтимоий фойдали технологияларни қўллаш ва ривожлантиришни рағбатлантириши ва бунинг учун имконият яратиши керак. Қуриш қоидалари ҳудудни режалаштириш тарҳи ва туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктининг бош режаси ҳамда ҳар бир ҳудуднинг шаҳарсозлик регламентлари асосида ишлаб чиқилади. Қуриш қоидалари жорий этилгунга қадар берилган объектларни қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланади, бундан аҳоли хавфсизлиги талаблари таъминланмаётган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.