Шаҳарсозлик кодекси

6-modda. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

(6-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, улар шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари норматив ҳужжатлар бўлиб: ҳудудларни ривожлантиришни ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш; муҳандислик қидирувлари; лойиҳалаштириш, шу жумладан технологик лойиҳалаштириш; объектларни қуришни, реконструкция қилишни, мукаммал ва жорий таъмирлашни, шунингдек бузишни амалга ошириш; объектлардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ёки қайта тиклаш (ишларни ташкил этиш, юритиш ва қабул қилиб олиш); объектларнинг муҳандислик тизимларини ўрнатиш; объектларнинг қийматини белгилаш; қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш чоғидаги мажбурий талабларни белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг геологик, табиий-иқлимий, сейсмологик ҳамда бошқа ўзига хос хусусиятларига мослаштирилган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги халқаро ва хорижий норматив-техник ҳужжатлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари тўғрисидаги ахборот шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари чегарадош ер участкалари, реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ҳамда бошқа кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг, эгаларининг ва улардан фойдаланувчиларнинг, шунингдек шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларига дахл қилиниши мумкин бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари масалалари юзасидан давлат органлари томонидан қарорлар қабул қилиниши учун асос бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.