Шаҳарсозлик кодекси

53-modda. Туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари

Туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларида қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳа ечимлар белгиланади: туман (туманлар гуруҳлари) ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини, табиий-иқлим шароитларини ҳамда аҳоли сони прогнозини инобатга олган ҳолда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари; ҳудуднинг зоналаштирилиши ва режали тузилиши; туман (туманлар гуруҳлари) ҳудудини табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари; аҳоли пунктлариаро аҳамиятга молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш йўналишлари; аҳоли пунктларини ривожлантириш учун захира ҳудудлар; якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини жойлаштириш учун ҳудудлар, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ер участкалари; аҳолининг дам олиш жойларини ташкил этиш учун ҳудудлар; аҳоли пунктларининг ва шаҳарлар шаҳар атрофи зоналарининг чегаралари; туман (туманлар гуруҳлари) ҳудудини ривожлантиришга доир бошқа лойиҳа ечимлари.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.