Шаҳарсозлик кодекси

51-modda. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари

(51-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларида қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланади: ҳудудларнинг зоналаштирилиши; аҳолини жойлаштириш тизимларини такомиллаштиришнинг, аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари; саноатни, қишлоқ хўжалигини, вилоятлараро ҳамда аҳоли пунктлариаро аҳамиятга молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари; аҳоли пунктларининг ва шаҳарлар шаҳар атрофи зоналарининг чегаралари; шаҳарсозлик воситалари орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини табиий ҳамда техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш чора-тадбирлари; Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришга доир бошқа лойиҳа ечимлари. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларидаги лойиҳа ечимлари Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегияси, шунингдек халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳудудий дастурлари ҳамда жаҳон тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда узоқ муддатли истиқболга мўлжаллаб ишлаб чиқилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.