Шаҳарсозлик кодекси

38-modda. Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоатчилик муҳокамаси

Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар, жамият ва давлат манфаатларига мувофиқлиги юзасидан муҳокама қилиниши аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоатчилик муҳокамасидир. Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоатчилик муҳокамаси қуйидаги тартибда ўтказилади: 1) муҳокама бошланишидан ўн кун аввал жамоатчилик назорати субъектларини жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш муддатлари ва тартиби билан аҳоли пунктининг бош режаси тўғрисидаги ахборотни тақдим этган ҳолда таништириш. Жамоатчилик назорати субъектларини таништириш: оммавий ахборот воситаларида ва махсус ваколатли давлат органининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида тегишли эълонлар бериш; корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг биноларида, жамоат жойларида, тахмин қилинаётган қурилиш майдончаси ҳудудида баннерлар (плакатлар) ва ташқи реклама воситаларини ўрнатиш; экспозициялар ташкил этиш; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шакллардан фойдаланиш орқали амалга оширилади; 2) жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш, аҳоли пунктининг бош режасига оид фикрларни тўплаш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шакллар. Аҳоли пункти бош режасининг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш давомийлиги камида ўн беш кундан иборат бўлиши керак; 3) билдирилган мулоҳазаларни қайд этиш (сўровномалар, аудиовидеоёзув, келишиб олиш варақаси, иштирокчиларнинг ёзма таклифлари, жамоатчилик муҳокамаси йиғилишининг баённомаси); 4) жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича хулосанинг муҳокама якунланганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай жамоатчилик назорати субъектлари томонидан оммавий ахборот воситаларида ва махсус ваколатли давлат органининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилиниши. Аҳоли пунктларининг бош режалари жамоатчилик муҳокамаси натижалари ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланади. Аҳоли пункти бош режасининг ўтказилган жамоатчилик муҳокамаси материаллари бош режа амал қиладиган бутун муддат мобайнида буюртмачида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида сақланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.