Шаҳарсозлик кодекси

36-modda. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги жамоатчилик назорати субъектлари ва уларнинг ҳуқуқлари

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек фуқаролар шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги жамоатчилик назорати субъектларидир, бундан жамоатчилик назорати субъектлари буюртмачи сифатида иштирок этган ҳоллар мустасно. Жамоатчилик назорати субъектлари аҳоли пунктларининг бош режалари тўғрисида ишончли ва ўз вақтида ахборот олиш ҳуқуқига эга. Жамоатчилик назорати субъектларининг аҳоли пунктлари бош режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларнинг жамоатчилик муҳокамасида ва қабул қилинишида иштирок этиши маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан таъминланади. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун қуйидагилар ташкил этилиши мумкин: жамоатчилик кузатув комиссиялари; жамоатчилик эксперт комиссиялари; жамоатчилик назорати гуруҳлари; жамоатчилик назоратининг бошқа ташкилий тузилмалари. Аҳоли пунктларининг бош режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларнинг жамоатчилик муҳокамаси ва қабул қилиниши чоғида жамоатчилик назорати субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: аҳоли пунктларининг бош режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларни муҳокама қилиш, улар юзасидан таклифлар киритиш ва уларни тайёрлашда бошқа шаклда иштирок этиш; зарур ҳолларда, аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқлангунига қадар қонун ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар ҳисобига уни жамоатчилик экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш. Жамоатчилик назорати субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.