Ушбу Кодексда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аҳоли пункти — ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул);
аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати;
аҳоли пунктлариаро ҳудудлар — икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти оралиғидаги аҳоли пунктлари чегараларидан ташқаридаги ҳудудлар;
аҳоли пунктининг чегара чизиғи — аҳоли пункти ерларининг уларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб турадиган, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган ташқи чегараси;
аҳолини жойлаштириш тизими — мавжуд аҳоли пунктларини ривожлантириш ҳамда янги аҳоли пунктларини барпо этиш йўли билан аҳолини тегишли ҳудудга тартибга солиб бориладиган тарзда жойлаштиришнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланадиган асосий йўналишлари;
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузишнинг амалга оширилишини таъминловчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи жисмоний ёки юридик шахс;
зоналаштириш — ҳудудни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш чоғида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу турлардан фойдаланишга доир чекловларни белгилаган ҳолда, ҳудуднинг функционал мақсадга кўра бўлиниши;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
ишлаб чиқариш объектлари — одамлар ва технологик асбоб-ускуналар ишлаши учун зарур шарт-шароитлар таъминланадиган ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ҳамда иншоотлар;
қизил чизиқлар — шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланадиган, мавзеларнинг, кичик даҳаларнинг ва режалаштириш тузилмаси бошқа элементларининг ҳудудларини аҳоли пунктларининг кўчаларидан, тор кўчаларидан ва майдонларидан ажратиб турувчи чегаралар;
ноёб ва алоҳида муҳим объектлар — алоҳида ёки биргаликда ўзига хос, бетакрор ҳажмий-режавий, конструктив, муҳандислик ёки технологик ечимлари ҳамда архитектура ғояси билан, юқори техник даражадаги ютуқлар ва меъморчиликни ўзида мужассам этган бинолар, иншоотлар ва уларнинг мажмуалари;
реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган воситалар, шунингдек аҳолига ахборот етказиш вазифаларини бажарувчи техник воситалар (конструкциялар);
турар жой объектлари — одамлар яшаши учун мўлжалланган бинолар, доимий яшаш учун уй-жойлар (хонадонлар), шунингдек вақтинча яшаш учун ётоқхоналар, меҳмонхоналар, мактаб-интернатлар, қариялар уйлари;
урбанизация — аҳолининг ижтимоий-касбий ва демографик тузилишида ижобий ўзгаришларга, унинг турмуш тарзи ҳамда маданияти сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилишига кўмаклашувчи, жамият ва иқтисодиётни ривожлантиришда шаҳарларнинг ролини ошириш, шунингдек шаҳар инфратузилмасини шакллантириш жараёни. Урбанизация, қоида тариқасида, шаҳар атрофини шаҳар ҳудудига киритиш, бир нечта аҳоли пунктларини ягона маконга бирлаштириш билан бирга олиб борилади;
фуқаровий объектлар — маданият, жисмоний тарбия, спорт, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларини, банк-молия муассасаларини, қурилиш-коммунал ташкилотларини, алоқа ҳамда транспорт корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар;
шаҳарсозлик — аҳоли пунктларини, аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техника, архитектура-бадиий ечимлари йиғиндисини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини ҳисобга олган ҳолда таъминловчи назарияси ҳамда амалиёти;
шаҳарсозлик регламенти — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини қуришнинг белгиланган қоидалари, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида аҳоли пунктларининг ҳамда аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларининг, бошқа кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳамда турларининг йиғиндиси;
шаҳарсозлик фаолияти — давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини белгилаш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, биноларни, иншоотларни ҳамда уларнинг мажмуаларини шахс, жамият ва давлат манфаатларини, шунингдек мазкур ҳудудлар ҳамда аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар;
якка тартибдаги уй-жой — якка тартибда уй-жой қуриш ва томорқа хўжалигини юритиш учун мўлжалланган бир ер участкасида жойлашган бир ёки бир нечта турар-жой бинолари ва уларга тааллуқли бўлган томорқа-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари.
lex.uz’dagi asl matn3-modda. Асосий тушунчалар
(3-модданинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.