Шаҳарсозлик кодекси

27-modda. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ваколатлари

(27-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ўз ваколатлари доирасида: маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмаларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимномалар киритади; бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек фуқаро ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи конструктив қоидабузарликлар аниқланган ҳолларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туради ҳамда демонтаж ишлари амалга оширилишини талаб қилади; қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган ҳолларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туради ва демонтаж ишларини олиб бориш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилади; юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни, уларни бажаришнинг шаҳарсозлик фаолияти объектидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш учун зарур бўлган мутаносиб муддатларини, лекин кўпи билан олтмиш кунни белгилаган ҳолда, беради; шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларнинг ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга тақдимномалар юборади; шаҳарсозлик фаолияти объектларида бинолар ҳамда иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ҳамда буюмлари қўлланилганлиги аниқланган ҳолларда, қурилиш материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришни, реализация қилиш ҳамда қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимномалар юборади; қурилаётган объектларга монеликсиз киради ва давлат назорати вазифаларини амалга оширади; юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига, қурилишда қўлланиладиган қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлишига риоя этилиши устидан, шунингдек техник ва муаллифлик назорати юритилиши устидан танлаб ўтказиладиган давлат назоратини амалга оширади; шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда маъмурий баённомаларни расмийлаштиради ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади; ўз ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни, маълумотлар ва ахборотни вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўрайди ва олади; маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, илмий-техник ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг экспертлари ҳамда мутахассисларини давлат назорати тартибида ўтказиладиган текширувларга жалб этади; қурилиш объектларидаги авариялар ҳолатларини текшириш бўйича идоралараро комиссиялар ишида иштирок этади; қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга конструкцияларнинг айрим элементларини, узеллар ва деталларни очиш ва қайта ёпиб қўйиш, пойдеворлар остидаги тупроқни, қўлланилган қурилиш материалларини, конструкцияларини, буюмларини ҳамда муҳандислик коммуникацияларини синаш юзасидан топшириқлар беради, шунингдек тегишли хулоса тайёрлаш учун экспертлар ва мутахассисларни жалб қилади. Инспекция ва ҳудудий инспекциялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.