Шаҳарсозлик кодекси

22-modda. Туманлар (шаҳарлар) ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари

(22-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-890-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2023 й., 03/23/890/0981-сон)

Туманлар (шаҳарлар) ижро этувчи ҳокимият органлари: шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти объектларининг бут сақланишини таъминлайди; шаҳарлар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва истиқболдаги урбанизация жараёнлари асосида аҳолини оқилона жойлаштириш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалаларини ҳал қилади; маҳаллий аҳамиятга молик объектларни қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифаларини бажаради ва бу объектларнинг молиялаштирилишини таъминлайди; ўз ҳудудидаги шаҳарсозлик фаолиятини, агар бу фаолият шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаса, чеклайди, тўхтатиб туради ёки тақиқлайди. Тадбиркорлик субъектларининг шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш суд тартибида амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал таҳдид юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилади; туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини, батафсил режалаштириш лойиҳаларини, қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини ташкил этади; аҳоли пунктларини қуриш қоидалари лойиҳаларини тасдиқлаш учун тегишли ҳокимият вакиллик органларига киритади; реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) масалаларига доир шаҳарсозлик фаолиятини назорат қилади ҳамда режалаштиради, шу жумладан реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) қурилиши учун ажратиладиган ер участкалари рўйхатини шакллантиради, уларни паспортлаштиришни амалга оширади; шаҳарсозлик фаолияти объектларининг техник ҳолати инвентаризациядан ўтказилишини ташкил этади; шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтлари орқали аҳолини мунтазам равишда хабардор қилади. Ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қоидалари шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг вакиллик ҳокимияти органларига нисбатан татбиқ этилмайди. Туманлар (шаҳарлар) вакиллик ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.