Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
шаҳарсозлик соҳасида комплекс давлат дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини, умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳларини ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини тасдиқлайди;
Тошкент ва Нукус шаҳарларининг, шунингдек республика ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг бош режаларини тасдиқлайди;
шаҳарлар шаҳар атрофи зоналарининг чегараларини тасдиқлайди;
умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш тартиботини белгилайди;
давлат шаҳарсозлик кадастрини ҳамда шаҳарсозлик фаолияти объектларининг мониторингини юритиш тартибини белгилайди;
умумдавлат аҳамиятига молик объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилишини молиялаштириш тартибини белгилайди;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказадиган юридик шахсларни аккредитация қилиш тартибини белгилайди;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг ташкилий тузилмасини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш бўйича устувор йўналишларни белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши фаолиятини мувофиқлаштиради ва ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn19-modda. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
(19-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.