Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар шаҳарсозлик фаолияти субъектларидир.
Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар;
объектларни қуриш бўйича пудратчилар;
шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланувчилар сифатида иш юритиши мумкин.
Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари тегишли давлат органларидан аҳоли пунктларини, уларнинг тизимларини ва ҳудудларини кутилаётган режалаштириш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ бўлган, ўзининг шаҳарсозлик фаолиятига таъсир эта оладиган қарорлар тайёрланиши ва қабул қилиниши ҳақида ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари қонунчиликка мувофиқ ўзига берилган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланиши, шунингдек маданий мерос объектларига, табиий ҳамда сунъий ландшафтларга зарар етказмаслиги, аҳолининг ҳаёт фаолияти муҳити ёмонлашишига, шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт.
lex.uz’dagi asl matn14-modda. Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.